Фарғонада ЙПХ ходими аёлни машинада судраб кетдими? (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими оддий фуқарони машина “капот”ида судраб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йил 8 апрель кунига ўтар кечаси Фарғона шаҳар Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасида Nexia-3 ва Lacetti русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Шундан сўнг, воқеа жойига ЙПХ ходими етиб келган. Ходим ҳар иккала ҳайдовчини тиббий кўрикка таклиф этган. Бироқ Lacetti ҳайдовчиси кўрикдан ўтишдан бош тортган.

“Сўнгра шу жойнинг ўзида далолатнома расмийлаштирилиб, ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 136-моддаси (транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш) асосида маъмурий баённома тузиш учун ходим ҳайдовчини бошқа бир Nexia-2 русумли машина билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга олиб бораётган вақтда, Lacetti ҳайдовчисининг танишлари пайдо бўлиб қолади. Улар ўз танишини қутқариш мақсадида Nexia-2 машинасининг ойналарини синдириб, ходимга турли даражада тан жароҳати етказган”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, шу вақтда Nexia -2 ҳайдовчиси оммавий зўравонликдан қутулиш, шахсий хавфсизлигини таъминлаш учун машинани ҳаракатлантирган. Аслида Lacetti машинаси эгаси бўлган аёл Nexia’ни тўхтатиб қолиш учун машина олд “капот”ига осилиб олади.

Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида юқори тезликда ҳаракатланган Malibu ҳайдовчиси ЙПХ ходимини  “капот” устида судраб кетган эди. ЙПХ ходимига олган тан жароҳати сабабли шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг