Фарғонада яна 3 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
19 Май 2020
6547Кеча, 18 май куни соат 14:50 ларда Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, “Ўқчи” маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 12 кмда 3 яшар боланинг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳайдовчи 1998 й.т. И.М. “Ваз-21011” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, тўсатдан йўлга югуриб чиққан пиёда 2017 й.т. Э.Т.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда, вояга етмаган 3 ёшли Э.Т. (ўғил бола) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани "Ўқчи" маҳалласида 3 яшар бола трактор тиркамаси босиб кетиши натижасида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15