Фарғонада ўзини ИИО ходими деб таништирган қиз жаримага тортилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органи ходими кийимини кийиб, чиқиш қилган қиз жаримага тортилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Ички ишлар органи ходимининг хизмат кийимидаги аёл Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган Ш.М. экани аниқлаган. Унга нисбатан туман ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди томонидан Ш.М.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209-моддаси прим 1-моддасига асосан Базавий ҳисоблашнинг икки баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Шунингдек, мазкур кийим-бошни Ш.М.га берган ходимнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳам хизмат текшируви тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона жарима ИИО

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг