Фарғонада ўқишга киритишни ваъда қилган мансабдор қўлга тушди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида танишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган мансабдор 2 минг доллар билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қўштепа тумани Қамбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1999 йилда туғилган маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган. У юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқарони Андижон вилоятидаги олий таълим муассасаларидан бирининг сиртқи йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош архитектори 1000 доллар пора билан қўлга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Фарғона Қўштепа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг