Фарғонада уч кишининг устига машина ҳайдаб, ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа 10569
image

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судида кеча, 17 май куни 3 нафар шахсни ўлдиришда ва икки нафар шахсни ўлдиришга суиқасд қилишда айбланган Қува туманида яшаган А.З.га оид жиноят иши мазмунан кўриб якунланди.

Айбловга кўра, судланувчи А.З. ўтган йил 7 ноябрда бошқарувидаги 40 К 268 АА давлат рақамли, Маtiz русумли автомашинасида Қува тумани “Иттифоқ” МФЙда беш нафар шахсни қасддан ўлдириш мақсадида уларнинг устига автомашинани ҳайдаб борган. Натижада 3 кишининг вафот этишига ва 2 нафарининг турли даражадаги тан жароҳатлари олишига сабабчи бўлган.

Суднинг ҳукмига кўра, А.З. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисмининг “а”, 97-моддаси 2-қисмининг “а” банди ва 109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга ЖК 59-моддасининг 3-қисмига асосан ўташ учун узил-кесил 19 йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчига тегишли бўлган 40 К 268 АА давлат белгили Маtiz русумли автомашина жиноят қуроли деб эътироф этилиб, давлат фойдасига мусодара қилиниши белгиланди.

Тарафларга қонунда белгиланган муддатда ва тартибда шикоят (протест) келтириш ҳуқуқлари тушунтирилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 433
Рейтинг: 2.9
t
×