Фарғонада цех ишчиси бункер босиб қолиши оқибатида вафот этди

3-саҳифа

image

Фарғонада “Metall Universal 777” масъулияти чекланган жамият ишчиси “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” акциядорлик жамиятида бункер остида қолиб, вафот этди. Бу ҳақда "Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати хабар берди. 

Воқеа кеча, 17 октябрь куни соат 11:10 ларда Фарғона вилоятида жойлашган “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖда содир бўлган. 

Хабарда қайд этилишича, “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖ ҳамда “Metall Universal 777” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан корхона ҳудудида, жумладан, қадоқлаш цехида амалга оширилаётган қурилиш монтаж ишлари жараёнида, ўғит қадоқлаш ускунаси бункери остида металл конструкция қисмларини ўрнатиш жараёнида, бункер таянчларини кесиш оқибатида бункер қулаб тушган. Оқибатда, “Metall Universal 777” МЧЖ ишчиси қулаб тушган бункер остида қолиб, вафот этган. 

Ҳозирда дастлабки экспертиза ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг