Фарғонада Tracker ЙТҲ натижасида ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 26 декабрь куни соат 05:30ларда Фарғона вилоятида Nexia ва Tracker иштирокида тўқнашув содир бўлди. Натижада Tracker ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ Бувайда тумани ҳудудидан ўтган А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 313-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган Б.А. Tracker русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган У.Б. бошқарувидаги Nexia русумли автомобилнинг орқа қисмига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида Tracker русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Тўқнашув натижасида Nexia русумли автомобиль йўловчиси, 21 ёшли М.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисмига кўра (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиши) жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг