Фарғонада тиббиёт ходимининг калтакланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
28 Август 2021
8241Аввалроқ Фарғона вилоятида эркак киши туғуруқхонада ҳамширанинг сочидан тортиб, судраб чиқаётганлиги акс этган видеоёзув тарқалгани ҳақида хабар бергандик.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
“Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлими акушер-гинекологи Ю.А.ни таҳқирлаб, унга тан жароҳатларини етказган 1971 йилда туғилган фуқаро С.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, гумонланувчи шахс ҳақиқатан ҳам муқаддам (1998-2002 йилларда) ички ишлар органларида хизмат қилган. У сурункали равишда хизмат интизомини бузганлиги ҳамда номуносиб хатти-ҳаракатлари учун 2002 йилда ички ишлар органларидан ҳайдалган.
Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот бериб, тиббиёт бирлашмасида юз берган ўша ҳодисага ўпкаси 70 фоизга ривожланмаган чақалоқнинг туғуруқдан сўнг, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этиши сабаб бўлгани ҳамда тиббиёт ходимига нисбатан зўравонлик қилган фуқаро собиқ ички ишлар ходими бўлганини маълум қилганди.
LiveБарчаси