Фарғонада танишини 19 марта пичоқлаб ўлдирган эркак узоқ муддатга “кесилди”

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида маст ҳолатда бирга маишат қилган танишини 21 марта пичоқ уриб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди.

Қайд этилишича, ўтган йил 15 ноябрь куни 38 ёшли муқаддам судланган Н.Х. исмли эркак таниши И. ва Р. билан уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда И. билан жанжаллашиб қолган. Низо катталашиб, Н.Х. таниши И.га ошхона пичоғи билан 21 маротаба қасддан танасининг турли жойига жароҳат етказган. Бунинг оқибатида фуқаро И. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида айбланувчига 19 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Дастлабки суд инстанцияси қарори устидан жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судига апелляция шикояти киритилган. Бироқ апелляция инстанцияси биринчи ҳукмни ўз кучида қолдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Фарғона

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг