Фарғонада тадбиркор ўзининг ҳисобидан мактаб ўқув биноси қуриб берди ва кўкрак нишони билан тақдирланди
Жамият
−
10 Декабрь 2019
5935Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, тадбиркор Саидмаҳмуд Султонов ўз маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 200 миллион сўм ажратиб, Бувайда туманидаги 45-умумтаълим мактаб ҳудудига қўшимча 120 ўринга эга бўлган замонавий ўқув биноси қуриб берди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Бувайда туманида бўлиб ўтган байрам тадбирида С.Султоновга мамлакатимизда таъсис этилган “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Кўкрак нишони топширилиш маросимида Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Турдиматов ҳамда Бувайда тумани ҳокими Б.Ибрагимов иштирок этди. Тадбиркор С.Султонов Халқ таълими вазири Ш.Шерматовга бу берилган эътибор учун алоҳида миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам таълим муассасаларига ёрдам бериш ва кўмаклашиш ишларини давом эттиришини таъкидлаб ўтди.
LiveБарчаси