Фарғонада спорт мусобақасида жанжал юз берди

Жамият 9428
image

Жорий йилнинг 14 февраль куни соат 12:50 ларда Фарғона ихтисослаштирилган “Олимпия захиралари” мактаб интернатида ўтказилаётган спорт мусобақасида жанжал юз берди. 18 ёшли Ж.Х. ва 20 ёшли Т.К. ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида Ж.Х. тан жарҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига мурожаат қилган.

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра фуқаро Ж.Х. бош қисмидан “енгил” тан жароҳат олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ жанжал келиб чиқишининг сабаблари ўрганилиб, натижаси буйича кўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 333
Рейтинг: 2.9
t
×