Фарғонада смартфон сотаман деб мижозини “ухлатган” шахс ушланди 

Жамият

image

Фарғонада ёлғон эълон тарқатиш орқали ўзгани чув туширган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 33 ёшли Ш.С. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1 300 000 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 23 ёшли С.Ю. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, С.Ю. платформада “iPhone Х сотилади” дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи Ш.С. билан телефон орқали гаплашиб, уни ишончига кириш орқали олдиндан 1 300 000 млн сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киритиб қўйган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Ю.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда", дейилади хабарда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий фирибгарлик Фарғона ёлғон эълон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг