Фарғонада пул беришни ваъда қилиб, ўсмир билан жинсий алоқа қилган йигит ушланди
3-саҳифа
−
19 Апрель
33526Фарғонада пул беришни ваъда қилиб, ўсмир билан жинсий алоқа қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ туманлараро патруль-пост хизмати отряд ходимлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган Д.С.ни қўлга олган.
“Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади”, дейилади ИИБнинг мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда ўсмир қиз отаси томонидан тажовузга учрагани айтилган эди.
LiveБарчаси