Фарғонада нефть корхонаси цехида портлаш бўлди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (ФНҚИЗ)да портлаш бўлгани, оқибатда 4-5 нафар ишчи ҳалок бўлгани, 1 нафари оғир яралагани ҳақида хабарлар тарқалди. Фарғона вилояти ФВБ ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, портлаш кеча, 18 апрель куни соат 12:20 ларда ФНҚИЗда эмас, Тошлоқ тумани, “Варзак” МФЙ, Дашт ҳудудида жойлашган “Фарғона нефть маҳсулотлари” МЧЖнинг логистика маркази ташкил этиш учун ажратилган жойда “Кокс” ишлаб чиқаришга мўлжалланган цех ҳудудида содир бўлган.

Ушбу ишлаб чиқариш цехидан фойдаланиш мақсадида синов тариқасида ишлатиш жараёнида чақнаш содир бўлиб, оқибатида 2 нафар корхона ишчиси ва 3 нафар қурилишга келган фуқаролар турли даражада куйиш тан жарохати олиб, даволаниш учун тез тиббий ёрдам марказига ётқизилган.

“Юқоридагиларга асосан чақнашга сиғимни узоқ вақт давомида қиздирилиши, сиғим ичида босимни ортиб кетиши ва сиғимга пайванд қилинган қопқоғи босимни кўтара олмай очилиб кетиши оқибатида сиғим ичида тўпланган газ конденцатини алангаланиши натижасида сиғим атрофида бўлган 5 нафар фуқароларнинг тан жароҳат олишларига сабаб бўлган, деб тахмин қилинди”, дейилади бошқарма хабарида.

Таъкидланишича, воқеа жойи ўрганилгандa хавфли ишлаб чиқариш объектини лойихалаш, қуриш, кенгайтириш ва фойдаланиш билан боғлик ишлар учун тегишли лойиха хужжатлари белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилмаган ва тегишли хулосалар олинмаган ҳолатда фойдаланишга йўл куйган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ходимлар томонидин терговга қадар текширув ишлари амалга оширилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Фарғона

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг