Фарғонада мудҳиш ЙТҲ. Икки киши қурбон бўлди
3-саҳифа
−
14 Июль 2022
9712Фарғонада навбатдаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди, яна икки киши жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.
ЙТҲ кеча, 13 июль куни соат 18:15 ларда, Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳудудидан ўтган 4Р-146 “Фарғона-Чимён” автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган.
2000 йилда туғилган Фарғона тумани, Оқбилол қишлоғида яшовчи А.М. Damas русумли автомобилни бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотган, автомобиль ағдарилиб кетган. Оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Марғилон шаҳрида яшовчи 1964 йилда туғилган М.А бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль билан тўқнашув содир қилган.
ЙТҲ оқибатида Damas русумли автомобилда бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Шуниндек, яна икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифонага ётқизилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь