Фарғонада мудҳиш ЙТҲ: 4 киши вафот этди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2021
8784Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Фарғона вилоятида “Жигули” ва Nexia-2 иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда тўрт киши вафот этди ва 3 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 22:00 атрофида вилоятнинг Фурқат тумани Қўқонбой қишлоғи ҳудудидан ўтувчи А-376 Қўқон–Жиззах автомобиль йўлининг 10-километрида содир бўлган. 29 ёшли Н.Д. бошқарувидаги Nexia-2 автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб, 36 ёшли Ю.М. бошқарувидаги VAZ-2105 (“Жигули”) автомобили билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia-2 ҳайдовчиси Н.Д. ва йўловчиси Р.О. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида, яна икки йўловчи – Р.К. ва М.Ғ. эса шифохонада вафот этган. VAZ-2105 автомобили ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи Фурқат тумани шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь