Фарғонада машина газбаллони портлаши оқибатида 1 киши вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
27 Июнь
8502Фарғона вилояти Риштон туман марказида автомашинага ўрнатилган газбаллони портлаши оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, бугун, 27 июнь куни 1972 йилда туғилган фуқаро ўзининг бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасини туман марказидаги деҳқон бозори ҳудудига тўхтатиб, ўзи савдо қилиш учун бозорга кириб кетган вақтида, автомашинага ўрнатилган газбаллони портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Портлаш оқибатида шу атрофда бўлган фуқаро А.А. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь