Фарғонада мансабдор шахс даҳшатли ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
03 Октябрь 2023
24572Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 1 октябрь куни Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбари “авария”га учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ бу масалага ойдинлик киритиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан боғланганида, вазирлик ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов хабарларни тасдиқлади.
Гап шундаки, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Учкўприк тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи 1 октябрь, якшанба куни прокурор топшириғи билан дам олиш куни пахта даласига юборилган. У ердан қайтаётганда эса автоҳалокатга учраган. Тармоқларда мансабдор айни пайтда шифохонада бўлиб, оғир аҳволда қолаётгани айтилмоқда.
Фахриддин Ҳайитовнинг бизга маълум қилишича, 1 октябрь куни вазирлик томонидан ҳеч бир туман бўлими бошлиғига пахта йиғим-теримига доир топшириқ берилмаган.
Шунингдек, у Учкўприк туман бўлими бошлиғи ўзининг бошқарувидаги хизмат машинасида йўл-транспорт ҳодисасига учраганини билдирган.
Вазирлик вакилига кўра, туман бўлими бошлиғи Қўқон шаҳридаги шифохонага жойлаштирилган, унинг ҳолати барқарор.
LiveБарчаси