Фарғонада кислород концентраторини ишлаб чиқариш бошланди

Жамият

image

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида кислород концентраторини ишлаб чиқаришга ихтисосланган корхона ишга тушди. Унда йилига 30 минг дона кислород концентраторларини ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, коронавирус пандемияси даврида кислород концентраторларига бўлган талаб ортган. Мазкур тиббий жиҳоз Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаслиги боис, Президент Шавкат Мирзиёев ва республика ҳукумати топшириғига асосан, уни чет давлатлардан, асосан Хитойдан Ўзбекистонга имкон қадар қисқа муддатда олиб келиш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилган. Шу жумладан, Фарғона вилоятига 500 дона кислород концентратори олиб келиниб, тиббиёт муассасаларига тақсимланган.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигида “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида кислород концентраторини ишлаб чиқариш лойиҳасини имкон қадар тезроқ амалга оширишга киришилган. Бу масъулиятли лойиҳа ишлари тадбиркор Шавкатжон Ҳамзаев таъсисчиси бўлган “Грейт Қўқон” МЧЖ томонидан олиб борилган. 

Корхонанинг умумий қиймати 300 минг АҚШ долларини ташкил этади. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Абдураҳмонов бугунги кунда талаби юқори бўлган мазкур тиббий жиҳознинг ишлаб чиқарилиши, аввало, вилоят ва республика тиббиёт муассасаларини кислород консентратори билан тўлиқ таъминлаш имконини беришини, қолаверса вилоят экспорт салоҳиятини оширишини айтмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона кислород концентратори

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг