Фарғонада кислород концентратори ишлаб чиқариляптими ё Хитойдан олиб келиб сотиляптими?
Жамият
−
19 Сентябрь 2020
8107Аввалроқ, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида кислород концентраторини ишлаб чиқаришга ихтисосланган корхона ишга тушгани хабар қилинганди. Унда йилига 30 минг дона кислород концентраторларини ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.
Хабар ортидан ижтимоий тармоқларда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасидаги “Грейт Қўқон” МЧЖ корхонаси томонидан кислород концентраторлари ишлаб чиқарилаётгани шубха остига олинади. Унда корхона кислород концентраторларини Хитойдан олиб келиб, ўзининг ёрлиғини босиб сотаётгани иддао қилинди.
Шу хабарлар юзасидан “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси расмий муносабат билдирди.
Унда қайд этилишича, кислород концентраторини ишлаб чиқариш жараёнида “Грейт Қўқон” МЧЖ корхонаси ва Хитой Халқ Республикасининг “MIC Mediсal Co.Ltd” компанияси ўртасида шартномалар (шартнома нусхаси ва импорт қилиб келинган маҳсулотлар суратлари илова қилинади )имзоланиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган концентраторнинг 40 фоиз қисми (кислородни ажратувчи филтрлар, сенсорли бошқарув тизими ва компрессор) Хитой Халқ Республикасидан импорт қилиб олиб келинмоқда.
Шу билан бирга концентраторнинг 60 фоиз қисми (корпуслар, турли ўлчамдаги электр узатиш кабеллари, хаво узатувчи шланглар, ўчириб ёқиш қурилмалари, сув қуйиш идиши ва турли ўлчамдаги болт ва шруплар, қадоқлаш қутиси ва пена) кооперация усулида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш корхоналаридан сотиб олиб йиғилмоқда.
LiveБарчаси