Фарғонада қудуқдаги эркак бошига темир челак тушиб вафот этди

3-саҳифа

image

Бугун 17 июн куни Фарғона тумани “Дўстлик” МФЙдаги уйларнинг бирида қудуқни тозалаш мақсадида тушган фуқаронинг бошига ичида турпоқ тўла темир челак тушиб, воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Аниқланишича, уй эгаси С.С. томонидан 50 метр чуқурликдаги қудуқни тозалаш ишлари олиб бораётган вақтда, темир челак арқони узилиб кетган. Бошидаги ҳимоя каскаси борлигига қарамасдан фуқаро оғир тан жароҳати билан ҳалок бўлган.

Ҳодисани кузатиб турган фуқаро Р.Т. ёрдам бериш мақсадида чуқурликка тушади ва қайтиб чиқолмаган. 

Мазкур вазият юзасидан вилоят ФВБ ходимлари зудлик билан белгиланган манзилга етиб борган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида, қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида 50 метрлик қудуқдан 2 нафар фуқаро олиб чиқилган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ Фарғона қудуқ

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг