Фарғонада оммавий жанжал! Муштумзўрлардан пичоқ, қилич ва гиёҳванд моддалар топилди
3-саҳифа
−
13 Сентябрь 2021 19046 1 дақиқа
Жорий йилнинг 18 июнь куни 13:30 да Фарғона шаҳар Оқариқ кўчасида икки машина иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси икки машина эгаларининг катта жанжалига айланиб кетди. Бу ҳақда ИИВнинг “Криминал” кўрсатувида маълум қилинди.
Ҳайдовчилар бир жойда кўришиб, орани очиқ қилишга келишган. Белгилан вақтда икки томондан 20 га яқин ёш йигитлар “Тараққиёт-2001” МЧЖ ҳовлисида тўпланган. Жанжал бошланган вақтда ҳодиса иштирокчилари вазиятдан хабардор бўлган Фарғона вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси отряди, ДХХ ва Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий қисми ҳамда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Воқеа жойидан кўплаб ўткир тиғли буюмлар: пичоқ ва қиличлар ва гиёҳванд моддалари топилган. 8 нафар шахс процессуал тартибда ушланган ва 9 нафар шахс 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзҳатилган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март