Фарғонада иккита Damas тўқнашди
3-саҳифа
−
09:18 2657 1 дақиқа
Кеча, 23 июнь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида Damas автомобили бошқа бир Damas билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 16:00 ларда, туманнинг “Белариқ” МФЙ ҳудудидан ўтган D-094 “Олтиариқ-Водил” автомобиль йўлининг 34-километрида, 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Damas русумли автомобилини Олтиариқ маркази–Қизилтепа йўналишида бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасига амал қилмаган ҳамда қарама-қарши йўналишга ўтиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Damas русумли автомобили билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қува туманида Nexia-2 ва Onix иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганди ва унда ҳайдовчилардан бири вафот этганди.
Live
Барчаси