Фарғонада газ портлаши оқибатида 1 киши вафот этди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Алишер Навоий мавзесида ҳонадонда газ портлаши оқибатида бир нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 12 декабрь куни соат 15:24 да Қўқон шаҳар ФВБнинг  101 қисқа рақамига келиб тушган хабарга кўра, Алишер Навоий мавзеси 101/13-уйда яшовчи 1991 йилда туғилган Д.Н. яшаш хонадонида газ чақнаши натижасида вафот этган. 

Олиб борилган ўрганиш давомида аниқланишича, фуқаро Д.Н. хонадонидаги газни текшириб кўриш мақсадида гугурт чаққан пайтда газ ва ҳаво аралашмаси натижасида портлаш содир бўлган. 

Оқибатда Д.Н. ҳодиса жойида вафот этган. Марҳумнинг укаси Б.Н. танасининг турли жойларидан куйиш жарохати билан Қўқон шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилган.    

Мазкур холат юзасидан ҳозирда Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made