Фарғонада газ баллон ортилган юк машина ёниб кетди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Учкўприк туманида газ баллон ортилган юк автомашинасида ёнғин келиб чиқди. Оқибатда газ бўлими ёлланма ишчи ходими туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин соат 18:00 да “Катта Кенагас” МФЙ, Катта Кенагас қишлоғи Канал бўйи кўчасида юз берган. “Кенагас Зилол Сув” хусусий корхонаси биноси том қисмининг 50 кв.м. майдони ҳамда Ҳудудгаз бўлимига қарашли Isuzu автомобилининг матор, салон ва баллон қисмлари, шунингдек автомобилга ортилган 10 дона пропан газ баллонлари ёнган.

Ёнғин оқибатида туман газ бўлими ёлланма ишчи ходими И.Х. куйиш тан жароҳати олиб, туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Ёнғиндан омборхонанинг 80 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг