Фарғонада эркак ўзи билан бирга яшаган никоҳсиз аёлни уриб ўлдирган
Жамият
−
20 Май 2019
6284Жорий йилнинг 18 май куни Фарғона шаҳрида эркак ўзи билан бирга яшаган никоҳсиз аёлни уриб ўлдирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Шаҳарнинг Қувасой кўчасида яшовчи 43 ёшли Н.А. уйида оилавий жанжал туфайли бирга яшаган 40 ёшли никоҳсиз аёли Л.Г.нинг юзига қўли билан урган.
Натижада аёл боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган. Оқибатда Л.Г. 19 май куни олган тан жароҳатлари туфайли уйида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Н.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси