Фарғонада эркак хотинини аёвсиз урди
3-саҳифа
−
11 Май 2023
11968Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эркак хотинини ваҳшийларча калтаклади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 7 май куни Қўқон шаҳар Аҳиллик кўчасидаги хонадонда содир бўлган. Фуқаро М.О. турмуш ўртоғи Г.С.ни бошқа бир эркакдан рашк қилиб, у билан яқин муносабатда бўлганлигини тан олишини сўраган. Г.С. бошқа эркак билан гаплашмаганлигини айтишига қарамасдан М.О. аёлини уриб, унга тан жароҳати етказган. Оқибатда аёл шаҳар тез-тиббий ёрдам кўрсатиш марказига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Дастлабки экспертиза маълумотномасида фуқаро Г.С.да ўнг кўз атроф қовоқ, чакка, яноқ, чап кўз атроф қовоқ яноқ, бўйин ўнг ён юзасидан ўнг чакка суяк соҳаларида, кўкрак қафаси орқа юзаларида, ўнг ва чап болдирида катта ҳажмдаги қон талашлари бўлиб, енгил тан жароҳатлари тоифасига кирадиган ташҳиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро М.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси 3-қисми, яъни оилавий зўравонлик билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.
LiveБарчаси