Фарғонада эркак қўшнисини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
19 Март 2023
10246Фарғона вилоятида эркак ўз қўшнисини пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Риштон туманининг “Меҳнатобод” маҳалласида содир бўлган. Икки қўшни яшаш хонадонлари чегаралари сабабли жанжаллашиб қолган.
Оқибатда қўшни бўлган эркаклардан бири иккинчисига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказган. Жабрланган фуқаро эса вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу жиноят оқибатлари жамоатчилик орасида муҳокама қилинган. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи мазкур ҳолатда жанжал юзага келгунига қадар маҳалла фаоллари буни сезмаганини, уларни муросага келтирмаганини танқид остига олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь