Фарғонада боғча болалари оммавий заҳарланиши ортидан жиноий иш очилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Фарғона вилоятидаги боғчаларда болалар оммавий заҳарлангани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат ортидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 феврал куни Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шаҳардаги 58-, 2- ва 61-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари “тана ҳарорати кўтарилиши, қоринда оғриқ, ич ўтиши” белгилари билан Юқумли касалликлар шифохонасига  мурожаат қилган.

Хозирда вазият Фарғона вилояти прокуратураси, ИИБ ҳамда бошқа мутасадди идораларнинг маъсуллари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, барча тегишли турдаги экспертизалар тайинланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олингани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда 62 нафар бола стационар шароитда даволанаётган бўлиб, уларнинг аҳволи қониқарли.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона оммавий заҳарланиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг