Фарғонада бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
3-саҳифа
−
27 Январь
9291Фарғонада бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Кеча, 26 январь куни соат 12:30 ларда Марғилон шаҳар, “Ватан” МФЙ, Б.Марғилоний кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг бир хонадонида истиқомат қилиб келган, эр-хотин Н.М. (1967) ва З.М. (1970), уларнинг қизи Д.И. (1994), 2017, 2019, 2021 йилда туғилган набиралари яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Кўздан кечириш давомида марҳумлар истиқомат қилган хонадон уч хонадан иборат бўлиб, хонадоннинг ёпиқ айвон (балкон) қисмига ўрнатилган, чет элда ишлаб чиқарилган “Ваиллант” русумли иситиш қозони (котёл)дан ташқарига чиқарилган мўриси қўлбола, полиэтилендан ишланган бўлиб, мўрини хонадан ташқарига чиқиш қисмидаги бир-бирига киришган жойи қизиш ҳисобига очилиб қолиши оқибатида хонага ис гази тўпланиб қолгани аниқланган.
Мутахассисларнинг хулосасига кўра, кўздан кечиришда иситиш қозони (котёл)дан ностандарт ҳолатда мўри ташқарига чиқарилгани ва полиэтилендан ишланган мўри қизиши оқибатида киришган жойидан чиқиб кетиши ис газини хонадон ичкарисига тарқалишига сабабчи бўлган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида марҳумларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш, ўткир юрак-нафас етишмовчилиги оқибатида юзага келгани кўрсатилган.
Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
LiveБарчаси