Фарғонада бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси Қирғизистондан топилди

3-саҳифа 15750
image

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Фарғонада бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси Қирғизистоннинг Боткен вилоятидан топилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Аёлнинг турмуш ўртоғи Ш.Х. Фарғона тумани ИИБга мурожаат қилиб, унда Ҳосилот маҳалласида яшовчи турмуш ўртоғи И.Х. шу куни соат кечаси 03:00 да ҳеч бир сабабсиз уйидан номаълум томонга чиқиб кетган. Шундан сўнг у қайтиб келмаган ва бедарак йўқолган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида бедарак йўқолган фуқаро И.Х.нинг мурдаси Қирғизистон республикасининг Боткен вилояти Ҳалмиён қишлоғидан оқиб ўтадиган ариқдан топилган.

Суд тиббий экспертизаси томонидан марҳума И.Х.га “нафас йўлларининг сув билан тўлиши оқибатида юзага келган механик асфикция, бошини пешона соҳасида лат, яра ва юмшоқ тўқимасига қон қуйилишлар” дастлабки ташхиси қўйилган.

ИИБга кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 832
Рейтинг: 2.9
t
×