Фарғонада аёлини рашк қилиб калтаклаган эркак 3 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Фарғонада 18 йиллик турмуш ўртоғини аёвсиз урган 44 ёшли эркак 3 йилга қамалди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Фарғона вилояти Олтиариқ туманида содир бўлган. Бир нечта асоссиз сабаблар Россияга кетган эркакда аёлига нисбатан шубҳа уйғотган. Эркак Россиядан қайтиб келиб, аёли билан тез-тез жанжаллаша бошлаган ва уни ўласи қилиб калтаклаган.

Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судида кўриб чиқилди ва эркак Жиноят кодексининг 126-моддаси (Оилавий зўравонлик)да назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 49 ёшли эркак рашк сабабли хотинини пичоқлаб, ўлдириб қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг