Фарғонада аёл ноқонуний диний таълим бераётгани аниқланди
3-саҳифа
−
21 Апрель 2023
9613Фарғонада 9 нафар аёлга ноқонуний диний сабоқ берган аёл аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида, Фарғона тумани Миндон маҳалла ҳудудида М.Ф. исмли аёл 2023 йилнинг февраль ойидан буён 9 нафар аёлга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, М.Ф. исмли аёлга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан жарима жазоси тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь