Фарғонада аянчли ЙТҲ: икки ёш йигит вафот этди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 2020
17775Фарғонада Spark ва “КамАЗ-53212” юк автомобили иштирокида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Натижада Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда
ЙТҲ бугун, 6 сентябрь куни соат 06:00 ларда, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Ҳамза МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-148Б автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган С.Ф. Spark русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолади. Натижада қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Б.Б. бошқарувидаги “КамАЗ-53212” русумли юк автомобили билан тўқнашади.
Натижада, Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли С.Ф. ва йўловчиси 1991 йилда туғилган А.Н. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этадилар.
Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь