Фарғонада 41 нафар боғча боласи заҳарлангани айтилмоқда

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 41 нафар болалар заҳарланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Фарғона вилояти прокуратураси мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 18:00 ларда Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасига тумандаги 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 8 нафар вояга етмаган фуқаролар алиментар диарея (номутаносиб овқатланиш оқибатида овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши) бирламчи ташхиси билан ётқизилган. Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли.

Шунингдек, 15 сентябрь куни 33 нафар қайд қилинган муассаса тарбияланувчиларнинг ота-оналари фарзандларини саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббиёт муассасасига мурожаат қилишган. 

Уларда қайд қилинган касаллик аломатлари аниқланмаган, 20 нафари кузатув остида шифохонада қолдирилиб, 13 нафари шифохонадан чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, экпертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизалари тайинланган.

Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг