Фарғонада носоз аттракцион аёл ўлимига сабаб бўлди
Жамият
−
04 Январь 2020
8805Фарғона шаҳрида 32 ёшли аёл аттракционда учаётган вақтида фожиа қурбони бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Тошлоқ тумани, Арабмозор МФЙ., Арабмозор кўчаси, 13-уйда яшаган 06.12.1987 йилда туғилган фуқаро Н.Юсупова “Ал-Фарғоний” истирохат боғидаги Booster max номли аттракционда учиб ҳаракатланаётган вақтида аттракционни чап ён томонидаги болтлар билан махкамланган қисми ўз ўрнидан бўшаб, Н.Юсупованинг бош қисмига тушиб кетган. Натижасида фуқаро тан жароҳати олиб РШТЁИМФФга олиб борилган ва унга кўрсатилган ёрдамга қарамасдан, вафот этган.
Н.Юсупова ўлими сабабини аниқлаш мақсадида тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасида ўлимга калла мия очиқ тўмтоқ шикасти, калла гумбаз ва асос суякларини парчаланиб синиши, бош мия моддасини гемморагик лат ейиши, бош тепа соҳасида арчилган яра сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Booster max аттракциони “Ал-Фарғоний” истирохат боғида 2019 йилнинг декабрь ойида ўрнатилган.
LiveБарчаси