Фарғонада 150 килограмли бомба топилди
Local
−
10 October 2019 10856 1 minute
Фарғона вилоятининг Қува туманида кутилмаган ҳолат кузатилди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 16:00 ларда “Турк” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Абдуқодир” боғдорчилик фермер хўжалигининг гилос боғидан шартли белгиларсиз, узунлиги 94 см., оғирлиги 150 кг бўлган авиация бомбаси топилган.
“Хайриятки, ҳеч кимга зарар етмади”, дейилади ИИВ нашри хабарида.
Қайд этилишича, айни пайтда йўқ қилиш мақсадида ҳарбий қисмга топширилган бомбанинг боғда қандай пайдо бўлиб қолгани, қанчалик хавфлилиги юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November