Фарғонада 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган шахс яна жиноятга қўл урди

Жамият 5986
image

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида муқаддам 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаронинг даромадни яшириш ва солиқларни тўламаслик каби янги кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, муқаддам Жиноят кодексининг 184-моддаси билан 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро А.А. солиқ тўламаслик ҳамда ноқонуний даромад орттириш мақсадида бошқа фуқаролар номига “Q-Farg’ona” ХК, “Y-binokor”, “Т-строй”, “Ф-бест” ва “М-бест” номли МЧЖларни ташкил қилган.

Сўнг, ташкил қилинган жамиятларнинг фаолиятини амалда ўзи юритиб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиб, савдодан тушган 3,2 млрд сўмни кирим қилмаганлиги, 163,2 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаган ҳолда “Q-Farg’ona” ХК ва “Y-binokor” МЧЖни қасддан банкротликка олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 199
Рейтинг: 3
t
×