Фарғона вилояти Экология бошқармасига янги раҳбар тайинланди 

Жамият

image

Бугун, 8 ноябрь куни Бахромжон Азимович Жуманов Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита сайтида хабар берилди

Маълум қилинишича, Б. Жуманов 1970 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги олим-агроном.

Қайд этилишича, Б.Жуманов ушбу лавозимга vacancy.argos.uz сайти орқали эълон қилинган очиқ танловда энг юқори 80 баллни тўплаб, Танлов комиссияси томонидан ўтказилган суҳбат жараёнларида ижобий кўрсатчиларни эгаллаб, тайинланган. 

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Б.Жуманов Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги “Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази” ДУК директори ўринбосари лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Тошкент шаҳар Экология бошқармасига ҳам янги раҳбар тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг