Қумли бўрон ортидан тайинлов: Тошкент Экология бошқармаси раҳбари ўзгарди 

Жамият

image

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Фарход Эргашбоевич Деҳқонов Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, Ф. Деҳқонов 1980 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги экология ва атроф-муҳит муҳофазаси.

Ф.Деҳқонов Давлат экология қўмитаси томонидан vacancy.argos.uz сайти орқали ўтказилган очиқ танловда номзодлар ичида энг юқори 82,5 баллни тўплаб, мазкур лавозимга тайинланган.

Маълумот учун, Ф.Деҳқонов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг айнан 4 ноябрь куни дастлаб Сирдарёда кузатилган қумли бўрон, кейинроқ Тошкент ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам кўзга ташланди. Бунинг ортидан Ўзбекистон, шу жумладан Тошкент ҳавоси халқаро индикаторлар томонидан дунёдаги энг ифлос, деб топилди. Сўнгги хабарларга кўра, айни дамда Тошкент ҳавосидаги чанг миқдори нормал даражага қайтган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

430

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг