Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
24 Май 2021
9387Фарғона вилояти ҳокимининг қарори билан Баҳодир Раҳматуллаевич Холиқов вилоят ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 20 февралидан бери вилоят ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Саидмурод Аминжонов ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилган.
Баҳодир Холиқов 1972 йил 26 январда Риштон туманида туғилган. Маълумоти олий. 1994 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Узоқ йиллар давомида солиқ тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган, Марғилон, Қувасой ва Фарғона шаҳарлари Давлат солиқ инспекциялари бошлиғи бўлган.
2019–2020 йилларда Қувасой шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.
Баҳодир Холиқов 2020 йилдан тайинловга қадар вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси