Фарғона вилояти ҳокимига аёл киши маслаҳатчи бўлди

Жамият

image

Тўлқиной Абдужалиловна Тожиева Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари — вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тўлқиной Тожиева 1970 йил 31 мартда Бағдод туманида туғилган. Фарғона давлат университетида таҳсил олган. 2003–2013 йилларда тумандаги 21, 30, 22-умумтаълим мактабларида директор, 2015–2018 йилларда вилоят ҳокимининг ўринбосари — вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан тайинловга қадар Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ҳозиргача ушбу лавозимни эгаллаб келган Дилноза Эргашева Фарғона тумани ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг