Фарғона ва Наманганда аҳолига ажратилган унни сотиб юборган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
09 Июнь 2022
10550Наманган вилоятининг Поп тумани ва Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида аҳолига ажратилган ун маҳсулотини сотиб юборган МЧЖ ва хусусий корхона раҳбарлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “П.З.” МЧЖ раҳбари С.Х. аҳоли истеъмоли учун ажратилган 54,9 тонна 1-навли ун маҳсулотини бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборгани аниқланган.
Худди шундай, Марғилон шаҳрида ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.У.” ХК раҳбари А.А. ҳамда “А.Р.” ва “Т.М.” ХКнинг норасмий раҳбари М.О. узоқ ва чекка ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли учун ажратилган 10,1 тонна ун маҳсулотини Марғилон шаҳри ҳудудида бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А., М.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь