Фарғонада микроавтобус ва иккита енгил автомобиль тўқнашди. Қурбонлар бор

Жамият

image

Бугун, 6 март куни соат тахминан 08:00да Фарғона шаҳар Қува кўчасида  микроавтобус ва икки енгил автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди.

62 ёшли фуқаро С.C. ўз бошқарувида бўлган ISTANA русумли микроавтобусни Фарғона шаҳар маркази томондан Қува тумани маркази томонга бошқариб кетаётган пайтда, шу кўчадаги 234-уй олдида, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисида ҳаракатланиб келаётган 21 ёшли фуқаро Ф.С. бошқарувидаги Lacetti-2 русумли ҳамда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган 27 ёшли Д.Н. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашиналар билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси Д.Н., ISTANA русумли микроавтобус ҳайдовчиси С.С. Фарғона вилоят тез-тиббий ёрдам кўрсатиш марказининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

11

Бундан ташқари, ЙТҲ вақтида машиналарда бўлган 5 нафар шахслар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг