“Фара”ни ёқмагани учун жарима тўлаган ҳайдовчиларга пули қайтариладими?

Жамият

image

Аввалроқ, Ҳукумат дастлаб қабул қилган қарор бўйича кундузи автомобилларнинг яқинни ёритувчи ёки сигнал чироқларини ёқиб юрмагани учун баённома расмийлаштирилган, аммо жарима тўлашга улгурмаган ҳайдовчиларнинг иши тўхтатилишини хабар қилган эдик.

Ўзгартириш киритилган қарор бўйича жарима тўлаб улгурган ҳайдовчиларга пуллари қайтариладими?

Йўқ, айни вақтгача мазкур қарор юзасидан маъмурий жавобгарликка тортилган ҳайдовчиларга пули қайтарилмайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Қонунчиликдаги янгиликлар“ матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 4 июнь куни қабул қилинган қарорига мувофиқ, “фаралар” бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилди.

Яъни қарорга кўра 2021 йил 1 январга қадар кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этиладиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор жарима фара

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг