Фарҳод Эрмановнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди
Жамият
−
26 Декабрь 2022
9689Фарҳод Эрманов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди. Бу бўйича тегишли қарор бугун, 26 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қарорига асосан Олий Мажлиси Сенати аъзоси Фарҳод Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан унинг ёзма аризасига кўра, сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 декабрь куни Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди. Эрманов шу куннинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига тасдиқланган.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевнинг ваколати тугатилгани ҳақда хабар берилган эди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь