“Фарҳод деҳқон бозори” директори ва унинг ўринбосари ҳибсга олинди

3-саҳифа

image

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкентдаги “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ директори ҳамда унинг хавфсизлик бўйича ўринбосарини қўлга олди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББга “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Унда бозор директори ва унинг хавфсизлик бўйича ўринбосари, Тошкент шаҳар Ҳокимининг 2021 йил 19 февралдаги 203-сонли “Элга хизмат” ва “Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари” савдо нуқталаридан тўлов олинмаслиги ҳақидаги қарорига зид равишда, бозордан чиқариб юбориш билан қўрқитиб, 2021 йил сентябрь ойидан буён ҳар 10 кунлик савдо фаолияти учун кассир орқали 660 000 сўм олиб келаётганлигини, ҳозирда охирги 2 ой учун ноқонуний равишда 3 400 000 сўм тўлашни талаб қилаётганини билдирилган. Тадбиркор уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, АТ “Халқ банки” Учтепа филиалининг “Фарҳод деҳқон бозори” АЖга хизмат кўрсатувчи кассири, хизмат хонасида ариза муаллифидан 3 400 000 сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, унинг ёнидан кунлик тушумдан инкассация қилинган 8 300 000 сўм ва инкассация қилинмаган 9 150 000 сўм пул маблағлари борлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давомида “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ директори ҳамда унинг хавфсизлик бўйича ўринбосари ушланиб, унинг Gentra русумли автомашинасидан 24 967 000 сўм пул маблағи борлиги аниқланиб, олинган.

Ҳолат юзасидан 2022 йил 6 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланганлар. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

товламачилик

Баҳолаганлар

767

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг