Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда танлаб олинган нуронийларга яшаб турган жойи бўйича 5 тадан камбағал оила бириктирилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 27 декабрь куни тасдиқланган “Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисида”ги низомда келтирилган. 

Низом фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш, шунингдек, камбағал оила фарзандларига таълим олишлари учун ўқув жиҳозлари ва қуроллари, спорт кийимларини харид қилиш, кекса фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини белгилайди.

Белгиланган тартибда танлаб олинган уч нафардан фаол нуронийларга яшаб турган жойи бўйича 5 тадан камбағал оила олти ой муддатга бириктирилади.

Фаол нуронийлар бириктирилган оилалар билан ишлашда “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

“Нуроний” жамғармаси ва танлаб олинган фаол нуронийлар ўртасида фаол нуронийларни рағбатлантириш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар расмийлаштирилади.

Танлаб олинган фаол нуронийлар уларга юкланган вазифаларни бажаришлари учун “Нуроний” жамғармаси томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирувчи тўловлар уларнинг розилигига кўра банк пластик карталарига тўлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фаол нуронийлар ҳар ойда МҲТЭКМ (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори)нинг 50 фоизи (577,5 минг сўм) миқдорида рағбатлантириб борилиши хабар қилинганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон нуронийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made