Фантастик сумма. АҚШ февралдан бери Украинага қанча пуллик ёрдам қилгани очиқланди

Олам

image

Россиянинг Украинага қарши қуролли босқини бошланганидан бери Американинг Киевга кўрсатган ҳарбий ёрдамининг умумий миқдори 16,8 миллиард долларга етди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин бугун, 12 октябрь куни Брюсселда Ғарб давлатлари томонидан ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштириш бўйича тузилган гуруҳ йиғилиши маълум қилди. 

“Президент [Жо] Байден бошчилигида АҚШнинг Украинага хавфсизлик бўйича ёрдами ҳозирда 16,8 миллиард долларга етганини эълон қилишдан мамнунман ва мен ўз ёрдам пакетларини тақдим этишда давом этаётган ҳурматли иттифоқдошларимиз ва ҳамкорларимиздан жуда миннатдорман”, дейди у. 

Остин, шунингдек, Россиянинг Украинадаги нишонларга берган сўнгги ракета зарбалари Ғарб давлатларининг Киевга кейинги ёрдам кўрсатиш истагини янада кучайтирганини таъкидлади.  

“Бизнинг қатъиятимиз ва позициямиз мустаҳкамланди. Ушбу алоқа гуруҳи аҳил ва қатъиятли бўлиб қолмоқда. Биз Украинанинг мудофаа қобилиятини бугунги куннинг долзарб эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳолда, шунингдек, узоқ муддатда мустаҳкамлашда давом этамиз”, дея қўшимча қилди Остин. 

Ҳарбий-саноат ишлаб чиқаришига инвестициялар

Остинга кўра, Вашингтон Украинага ёрдам беришни давом эттириш учун ҳарбий ишлаб чиқаришга сармоя киритган. 

“Биз Киевнинг мудофаа эҳтиёжларини ўзимизники каби қондириш учун ҳарбий-саноат базасига сармояни оширдик”, дейди у.  

Остиннинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар ва унинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги иттифоқчилари Украина ҳудудига берилган зарбалардан сўнг унга янада кўпроқ ёрдам кўрсатишга бел боғлаган. 

“Биз ушбу юқори самарали ёрдамни кейинги ойлар ва йиллар давомида ишлаб чиқарамиз ва етказиб берамиз”, дейди Мудофаа вазирлиги раҳбари.  

Унинг қайд этишича, икки ҳафта олдин Қўшма Штатлар Украинага яна 1,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди, бу пакетга 18 та қўшимча HIMARS ялпи ракета тизимлари, юзлаб транспорт воситалари, ўнлаб радарлар, учувчисиз ҳаво воситаларига қарши тизимлар ва бошқалар киради


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

600

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг