Falcon 9 тўққизинчи бор интернет сунъий йўлдошларини фазога олиб учди
Технология
−
13 Июнь 2020
4854Бугун, 13 июнь куни АҚШнинг Шарқий соҳилидаги Канаверал (Флорида) космодромидан SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси парвоз қилди. У тўққизинчи бор Starlink микро сунъий йўлдошларини фазога олиб чиқишни режалаштирган. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Starlink’нинг 58 та сунъий йўлдошидан ташқари, Planet Labs компаниясининг учта қурилмаси ҳам фазога олиб чиқилади. Улар кўчма телескоп ва юқори аниқликдаги камера билан жиҳозланган ва Ер юзасини орбитадан кузатиб бориш учун мўлжалланган.
Starlink тармоғининг жуда катта миқдордаги (оғирлиги 500 кг гача) қурилма воситаларини бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга интернетга киришни таъминлаш учун мўлжалланган. Ушбу алоқа тизими ҳамма жойда, шу жумладан, бориш қийин ва кам аҳоли яшайдиган жойларда ҳам 5G стандартига мос келадиган, сониясига 1 гигабит тезликда интернетга уланишни таъминлайди.
Дастлабки босқичда, SpaceX 2020 йил охирига қадар АҚШнинг жануби аҳолиси учун юқори тезликда интернетга киришни режалаштирмоқда. Компаниянинг маълумотларига кўра, орбитага жами 11 мингта йўлдошни жойлаштириш ва уларни ишга тушириш 10 миллиард долларга тушади. 2019 йил май ойида биринчи 60 та сунъий йўлдош космосга чиқарилди, ўша йилнинг ноябрь ойида Starlink сунъий йўлдошларининг иккинчи конструкцияси орбитага чиқарилди. Учинчи, тўртинчи ва бешинчи босқичлар жорий йилнинг январь ва февраль ойларида, олтинчиси мартда, еттинчи ва саккизинчиси апрель ва июнь ойларининг бошларида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь